Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида давом этаётган теннис бўйича турнирда иштирок этган ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова ярим финалга чиқди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар қилмоқда.
Турнирда олтинчи рақам остида таснифланган теннисчи чорак финалда Хитой Тайпейи вакиласи турнирнинг тўртинчи ракеткаси Я-Хсуан Лини икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг иккинчи босқичида Сабина россиялик Вероника Кудерметовани 6:3, 6:0 ҳисобида таслим этган эди.
Шарипованинг ярим финалдаги рақибаси ҳиндистонлик Анкита Райна бўлади.
Изоҳ (0)