Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Кадр: Facebook / «Водители Ташкента»

Кадр: Facebook / «Водители Ташкента»

1. Ўзбекистон футзал бўйича Осиё чемпионати финалига чиқди. Финал 21 февраль, якшанба куни бўлади, унда Ўзбекистон термаси Эрон — Вьетнам жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради.

2. Ислом Каримов Анқарадаги теракт муносабати билан Туркия президентига ҳамдардлик мактуби йўллади. Эслатиб ўтамиз, Анқарада 17 февраль куни юз берган портлаш оқибатида 27 ҳарбий ва бир давлат хизматчиси ҳалок бўлган.

3. Нефть келтирган бойлик саудияликларни ишёқмас қилиб қўйди, деб ёзмоқда The New York Times. Ёзишларича, саудияликлар нефть нархининг тушиши билан боғлиқ янги иқтисодий шароитларга кўникишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

4. Тошкентда қулоқчин таққан қиз сабаб Damas ағдарилди. Светофорнинг яшил чироғига чорраҳага кириб келган Damas ҳайдовчиси тезликни камайтиришга улгурмаган ва қизни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга кескин бурган.

5. «Барон» фильми Алишер Навоий номли киносаройдан тарқалгани ҳақидаги хабар рад этилди. Яна хабар беришларича, айнан «Барон» сабаб киносаройда ўриндиқларни кўпайтиришга қарор қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар