«Барселона» жамоаси муваффақиятларининг асосий омилларидан бири бош мураббий Луис Энрике томонидан ҳужумчилар Лионель Месси, Неймар ва Луис Суаресга майдонда тўлиқ эркинлик тақдим этилгани бўлди. Бу ҳақда El Confidencial нашрига таянган ҳолда «Чемпионат» ёзмоқда.
Айтилишича, Луис Энрике ўз ҳужумчилари ўйин пайтида қандай истаса, шундай ҳаракат қилишларига имконият берган. Улар нафақат ўйин давомидаги ҳаракатларини, балки жарима тўплари ва пенальтиларни ким ижро этишини белгилашда ҳам эркин. Айнан шу жамоанинг ҳужумдаги муваффақиятларига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, Луис Энрике Неймар ҳамда Суарес Месси даражасидаги биринчи рақамли юлдуз мақомига эга бўлиши лозим, деган қарорга келиб, уларнинг ролини оширишга уринган.
Луис Энрике «Барселона»га мураббийлик қила бошлаганидан бери жамоа Испания чемпионати, мамлакат Кубоги, Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалабага эришди.
Изоҳ (0)