Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик олимлар узоқдан туриб бошқариладиган роботлаштирилган манипулятор (мураккаб ҳаракатларни бажарувчи қурилма) яратди, унинг тузилиши ва механикаси одам панжасининг айнан нусхасидир, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «Vimeo.com»

Фото: «Vimeo.com»

Сиэтлдаги Вашингтон университети тадқиқотчилари лазер ёрдамида панжа скелетини сканердан ўтказди ва 3D-принтерда суякларнинг айнан нусхаларини чоп этди. Пайларни полиэтилендан қилинган ўта мустаҳкам симлардан ясашди. Юмшоқ тўқималар ўрнини резина билан алмаштиришди. Мушаклар сифатида эса муҳандислар 10 та Dynamixel сервомотори (ёрдамчи мотори)дан фойдаланди.

Ҳаракатни назорат қилиш учун бармоқ учларига акс эттирувчи маркерларни улашди, уларнинг координаталарини инфрақизил камералар билан жиҳозланган регистрация тизими қайд этиб боради.

Ҳосил бўлган манипулятор операторнинг қўлига кийиладиган датчиклар тизимига уланди. Механик жиҳатдан қўл билан деярли тўлиқ ўхшаш бўлгани туфайли, у катта аниқлик билан инсон қўли ҳаракатларини такрорлади.

Тадқиқотчилар манипуляторни нозик ҳаракатларни амалга оширишга яроқли қилиш учун уни мукаммаллаштиришда давом этмоқчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади