Apple корпорацияси iOS 9.2.1 операцион дастурининг тузатилган версиясини чиқарди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «Ведомости» ёзмоқда.
Маълум бўлишича, iPhone 6’нинг янгиланган операцион дастурида эррор 53 («53-хато») номини олган бир нуқсон бўлган: смартфон бошқа сервисда таъмирланганида ускуна қулфга тушиб қолган.
Корпорациянинг расмий сайтида бундай муаммога дуч келган фойдаланувчилар учун йўл-йўриқ берилган кўрсатмалар чоп этилди. Шунда ҳам телефони очилмаганларга эса хизмат кўрсатиш нуқталарига мурожаат этиш тавсия қилинди.
Изоҳ (0)