«Барселона» клубининг собиқ футболчиси Йохан Кройфф Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Сельта»га қарши ўйинда Месси ва Суарес томонидан ижро этилган пенальти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
«Қандай ҳурматсизлик? Мен тўп сурган пайтларимда ҳеч ким бундай фикрга бормаган. Пенальтини бундай ижро этиш рақибга нисбатан ҳурматсизлик экани ҳақидаги гап-сўзлар аҳамиятга эга эмас», ― деди Кройфф.
Собиқ футболчи «Бу футбол, бу кўнгилхушлик, барча майдонга хурсандчилик қилиш учун келади. Месси ҳам айнан шуни амалга оширмоқда, у мухлисларни қувонтиради. Шахсан мен бу пенальтидан завқ олдим», ― дея таъкидлади.
Изоҳ (0)