Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Рома» билан бўлиб ўтадиган учрашув арафасида ташкил қилинган матбуот анжумани чоғида журналистнинг саволидан хафа бўлиб, зални тарк этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Журналист ҳужумчи нега рақиб майдонида ўтказилаётган ўйинларда ноябрдан буён тўп кирита олмаганига қизиқиб кўрди. Бу Роналдунинг жаҳлини чиқариб юборди.
«Испанияда ўйнай бошлаганимдан бери сафарда ким мендан кўпроқ гол урди? Мендан кўра кўпроқ гол урган футболчининг исмини айтинг. Жавобингиз йўқми? Майли, раҳмат», – деди спортчи ва матбуот анжуманини тарк этди.
Роналду охирги марта рақиб майдонида 2015 йилнинг 29 ноябрь куни «Эйбар»га қарши учрашувда гол урган.
Изоҳ (0)