Таиландда сигарет чекишни ташламоқчи бўлганларга ёрдам берадиган махсус смартфон дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Дастур смартфон эгасига тамаки чекишдан воз кечишга қарор қилганлигини ҳар хил йўллар билан эслатиб, унинг қатъиятини ошириб туради.
Маълум қилинишича, дастур iOS ва Android фойдаланувчилари учун бепул бўлиб, кашандага қарамликдан қутилиш учун фойдали маслаҳатлар бериб туради.
Чекишни ташловчилар кун давомида чекилган сигареталар сонини қайд этиб бориб, ташлаш жараёни билан танишиб туради.
Изоҳ (0)