«Север» баталёни ротасининг собиқ командири Руслан Геремеев сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилишига алоқаси йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Росбалт» берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Тергов қўмитаси томонидан қотилликни содир этганликда гумон қилинган шахсларга нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатларининг тугатилганлиги эълон қилингач, Геремеев республикада тез-тез кўрина бошлади. Шунга қадар у тоғли қишлоқларнинг биридан чиқмасликка ҳаракат қилиб келган.
Геремеевнинг таъкидлашича, у ўзига юклатилган вазифалар билан шуғулланиш мақсадида Москвага хизмат сафари билан келган. Пойтахтда Геремеев Чеченистоннинг расмийларига ҳамроҳ бўлиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.
«Бу иш менинг асосий вақтимни олиб, бошқа ҳеч нарса билан шуғулланмаганман. Немцов билан боғлиқ бўлган бу воқеа қаердан пайдо бўлганлигини билмайман. Менинг ҳам, доимо менинг ёнимда бўлган Заур Дадаевнинг ҳам қотилликка алоқамиз йўқ», ― деди Геремеев.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Руслан Геремеев сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлимига алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)