«Нефтчи» футбол мактаби ихтиёрига топширилган ҳамда жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги футбол мактаби тез кунларда «Нефтчи» академияси мақоми остида ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, айни вақтда академияни ташкил этиш борасида якуний ишлар олиб борилмоқда.
Бўлажак «Нефтчи» академиясида футбол билан шуғулланиш учун барча шарт-шароит мавжудлиги таъкидланмоқда.
Академия Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионининг ҳудудида барпо этилган.
Изоҳ (0)