Исроилнинг Тель-Авив ва Қуддус шаҳарлари орасидаги трассада йўловчи автобус ва юк ташувчи автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 20 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Исроил давлат радиоси берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, йўловчи автобус йўлнинг четида турган юк ташувчи автомашина билан тўқнашиб кетган. Тез-тиббий ёрдам ходимлари ва қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда.
Изоҳ (0)