Лондонда номаълум шахс шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси герцогиня Кетринга тегишли бўлган Кенсингтон саройига кираверишда ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар беради.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатганлигига қарамасдан, эркак олинган жароҳатлар туфайли вафот этди.
Полиция ўзига ўт қўйган одамнинг шахсини аниқлаш мақсадида унинг исмини сир сақламоқда.
Кембрижлик герцог ва герцогиня ҳодиса содир бўлган вақтда уйда бўлмаган.