Бухорода темирйўл вокзалининг янги биноси қурилиши олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Вокзалнинг 1902 йилда қурилган эски бир қаватли биноси ўтган йил ёзида бузилган ва ўша пайтнинг ўзида янги бинонинг пойдевори битказилиб, қурилиш бошлаб юборилганди.
Янги бино икки қаватли бўлади ва бир пайтнинг ўзида 200 дан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконини беради. Кутиш залидан ташқари, вокзалда VIP-зал, меҳмонлар учун дам олиш хоналари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти ва буфет бўлиши кўзда тутилган.
Ҳозирга келиб вокзал деворлари кўтарилган ва томи ёпилган. Перрон қисми кенгайтирилган, имконияти чекланган кишилар учун махсус йўлаклар қурилган. Баҳорда фаввора, чиптахона ва автомобиллар тураргоҳи қурилади.
Янги вокзал сентябрда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)