Ироқнинг Эрбиль шаҳрида юзага келган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Ёнғин Capitol меҳмонхонасида содир бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Губернатор Навзад Хадийнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан 14 нафари маҳаллий аҳоли вакили бўлмаган. Уларнинг фуқаролиги ҳозирча номаълум.
Ҳукумат ёнғиннинг юзага келиш сабабларини маълум қилмади. Бироқ, Хадийнинг сўзларига қараганда, унга қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Меҳмонхона менежерининг маълум қилишича, ёнғин массаж салонига қўшни хонада юзага келган. Унинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганлар орасида филиппинликлар ҳам бор.
Изоҳ (0)