Brent туридаги нефть нархи бир баррель учун 35 доллардан пастлади, WTI тури нархи эса қимматламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Лондон биржасида Brent туридаги нефть учун апрель шартномалари котировкаси аввал бир баррель учун 35,22 долларни ташкил этган бўлса, кўп ўтмай бу кўрсаткич 34,98 долларгача тушган.
3 февраль, чоршанба кунги савдолар якуни бўйича Brent нархи 7,1, WTI эса 8 фоиздан ошиққа кўтарилган.
Изоҳ (0)