Марказий ҳарбий округ вакилининг Reuters агентлигига маълум қилишича, Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базага жойлаштирилган ҳарбийлар сонини қисқартиради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Қўпол қилиб айтганда, аскарларнинг умумий сони камаяди, аммо уларнинг ҳаракатчанлиги ва тезкор жавоб қайтариш имконияти ошади», — деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Марказий ҳарбий округ вакили рус ҳарбийларининг сони қачон ва қанчага қисқаришига аниқлик киритмади.
Ҳозир Тожикистонда 7 минг нафар россиялик аскар бор. Бу Россиянинг хорижда жойлашган ҳарбий базаларидаги энг катта контингентидир.
Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси 2004 йилда ташкил қилинган. 201-ҳарбий база минтақада камида 2042 йилгача бўлиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)