1 февраль куни Twitter фойдаланувчиларидан бири ўз микроблоги орқали Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Starbucks’нинг қаҳвахонасига киритишмаганидан шикоят қилди ва қаҳвахона эшигидаги эълоннинг суратини жойлади. Унда аёлларга қаҳвахонага кириш тақиқлангани туфайли буюртма учун ҳайдовчиларни юбориш тавсия қилинганди, деб хабар беради TJournal.
Аёлнинг сўзларига кўра, у Starbucks’нинг электрон почтасига хат жўнатган, бироқ жавоб ололмаган. Қаҳвахоналар тармоғининг Twitter’даги аккаунтида ҳам бу шикоятга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.
Al Weaam газетасининг ёзишича, январь охирида муассасадаги эркаклар ва аёлларнинг пештахталарини ажратиб турувчи ёғочдан ясалган тўсиқ олиб ташлангандан кейин шариат гвардияси аёлларга қаҳвахонага киришни тақиқлади.
Starbucks Американинг Eater нашрига берган изоҳида ажратиб турувчи тўсиқ бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани учун олиб ташланганини маълум қилган.
Изоҳ (0)