Британиядаги Қишлоқ ҳаёти музейида (Museum of English Rural Life) 155 йил олдин ишлаб чиқарилган ва сичқон овлашга мўлжалланган қопқон ишга тушди. Бу ҳақда Gizmodo хабар қилмоқда.
Тузоққа озуқа излаб кирган сичқон 4 февраль, пайшанба куни ўлик ҳолда топилди.
Ридинг университети ҳудудида жойлашган музейда 100 йилдан бери ишлатилмаган қопқон намойишга қўйилган эди. Музей ва университетнинг мутахассислари сичқондан тулум ясаб, уни ҳозирга қадар яроқли эканлигини исботлаш учун қопқоннинг ёнига қўйишга қарор қилди.
Перпетуал (доимий, абадий, ― «Дарё» изоҳи) деб номланган қопқон британиялик Колин Пуллинжер томонидан яратилган. Қурилманинг дизайни учун 1861 йилда патент берилган. Seesaw механизми асосида ишлайдиган «шафқатли қопқон», ичига кириб қолган сичқонни ўлдирмасдан, уни панжаранинг ичига қамаб қўяди.
Изоҳ (0)