BMX туридаги халқаро экстремал ўйинларининг (X Games) 14 карра чемпиони, америкалик Дэйв Мирра ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Гринвилл шаҳар полициясига 4 февраль куни ўз жонига қасд қилган шахс ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар 41 ёшли Мирранинг жасадини топди. Тахминларга кўра Мирра ўзини отиб ўлдирган.
Полициянинг маълум қилишича, бундан олдин спортчи дўстлари билан учрашган. Унинг икки нафар фарзанди бўлган.
Изоҳ (0)