АҚШнинг Теннесси штатидаги Ноксвилл шаҳрида мактаб автобусининг енгил автомашина билан тўқнашиб кетиши оқибатида 12 нафар бола зарар кўриб, шифохонага юборилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчилар оғир тан жароҳати олмаган ва уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти. Жами 75 нафар ўқувчини олиб кетаётган автобус автомашина билан тўқнашгандан кейин йўлнинг четига чиқиб кетган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди.
Изоҳ (0)