Боливиянинг ғарбида йўл-транспорт ҳодисасига учраган йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида саккиз киши, шу жумладан, ўн ойлик гўдак ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ABI агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритмоқда.
Маълум қилинишича, амалдаги солиқ тизимидан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйган транспорт компанияларининг намойиши туфайли, автобус ҳайдовчиси доимий йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган.
ЙТҲ Потоси ва Оруро департаментлари орасидаги шосседа юз берган.
Изоҳ (0)