Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси жангариларининг Диярбакир шаҳридаги Сур туманида уюштирган ҳужуми оқибатида икки нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлди, уч нафари оғир яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Туркия ҳарбий идорасининг баён қилишича, аксилтеррор операциясини ўтказиш давомида, террорчилар томонидан Сур туманида уюштирилган ҳужум оқибатида уч нафар ҳарбий ва икки нафар полициячи оғир тан жароҳати олди. Яраланганлар шифохонага юборилган бўлса-да, икки нафар ҳарбий олинган жароҳатдан вафот этди.
Изоҳ (0)