ХХР Мудофаа вазирлиги Америка Ҳарбий-денгиз кучлари эсминецининг Парасел ороллари яқинида пайдо бўлиши муносабати билан АҚШга эътироз билдирди. Бу ҳақда бошқарма расмий вакили Ян Юйцзюннинг баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, «АҚШ томонининг бу каби ҳаракатлари профессионал бўлмаган ва масъулиятсиз ҳаракатлардир». У, шунингдек, бундай ҳаракатлар хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Пентагон АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари эсминеци USS Curtis Wilbur кемалар қатнови эркинлиги операцияси доирасида Парасел оролларидан бирига яқинлашганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)