Стокгольмда 30 январга ўтар кечаси бир неча ўн киши муҳожирларга ҳужум қилди. Бу ҳақда швед полицияси маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Қора кийим кийган ҳамда юзлари ниқоблар билан беркитилган кишилар Стокгольм марказидаги темирйўл вокзали ҳудуди ва Сергельсторг майдонида тўпланди.
Тажовузкор мақсадли фуқаролар гуруҳининг пайдо бўлиши муносабати билан шаҳар марказига полициянинг қўшимча кучлари, жумладан, махсус топшириқли отрядлар ва вертолётлар йўналтирилган.
Тўрт киши қўлга олинган. Улардан бири полиция ходимларига қаршилик кўрсатганлиги, яна уч нафари – жамоат жойида ниқобда пайдо бўлганлиги ва жамоат тартибини бузганлиги учун ҳибсга олинган.
Полиция, шунингдек, муҳожирларга қарши ноқонуний норозилик намойишларини ўтказишга ундовчи варақаларни тарқатган тўрт кишини сўроқ қилган. Гувоҳлар бир неча муҳожирнинг калтакланганлиги ҳақида маълум қилган. Шу билан бирга, полициянинг маълум қилишича, 30 январь кунининг ярмига қадар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳужумлар оқибатида жабрланганлар ҳақида аризалар келиб тушмаган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, муҳожирларга қилинган ҳужумларда ўта ўнгчилар гуруҳлари аъзолари иштирок этган.
Изоҳ (0)