Эрон такомиллаштирилган «Нур» ҳаво-ҳаво синфига мансуб қанотли ракеталарни муваффақиятли равишда учирди. Бу ҳақда Mehr News Agency берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазида бўлиб ўтаётган «Вилоят-94» машғулотлари давомида такомиллаштирилган «Нур» ҳаво-ҳаво синфига мансуб қанотли ракеталарни учиришга муваффақ бўлди.«Нур» синфига мансуб ракета денгиз усти жисмларини йўқ қилишга мўлжалланган. Такомиллаштирилган ракетанинг учиши 150 километргача бўлган масофага узайтирилиб, мўлжалга олиш сифати ва учиш тезлиги оширилган.
Изоҳ (0)