Дунёдаги энг йирик авиакомпаниянинг 2015 йил тўртинчи чоракдаги соф даромади 1,3 миллиард долларга етиб (битта акция қиймати 2 доллар), бу даромад солиқ тўловлари амалга оширилгунга қадар рекорд даражадаги 3,28 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
2014 йил шу давр ичида, American Airlines авиакомпаниясининг даромади 1,1 миллиард долларни (битта акция учун 1,52 доллар) ташкил қилган эди.
2015 йил давомида компаниянинг умумий даромади 6,3 миллиард долларга (солиқ тўловлари билан 7,6 миллиард доллар) етди. Бу даромад American Airlines фаолияти тарихидаги рекорд кўрсаткич эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)