Америка махсус хизматлари Шимолий Корея 2016 йилнинг 6 январь куни ҳақиқатан ҳам водород бомбасини синовдан ўтказганлиги, бироқ портлаш муваффақиятсиз бўлганлиги ҳақида хулосага келди. Бу ҳақда CNN маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Аввалроқ Оқ уй дастлабки кузатишлар КХДР водород бомбасини синовдан ўтказганлиги ҳақида хулоса чиқаришга имкон бермаслигини таъкидлаган эди.
Бироқ ҳаво таҳлили ва сейсмологик маълумотлар ер ости синовлари ўтказилганлиги, лекин портлаш мукаммал бўлмаган портловчи қурилма, эҳтимол детонаторнинг портлашидан ҳосил бўлганлигини кўрсатди. Синов ҳудуди ҳақидаги охирги маълумотларнинг чуқур таҳлили амалга оширилгандан сўнг, юқоридаги хулосага келинди.
CNN’да таъкидланишича, АҚШ ҳукумати бу ҳақда расмий хулоса бермаган.
Изоҳ (0)