Беш—ўн нафар қочоқ ва муҳожирдан ташкил топган спорт жамоаси Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида қатнашади — ушбу жамоа Халқаро олимпия қўмитаси байроғи ва мадҳияси остида юриб ўтади. Бу ҳақда ХОҚ президенти Томас Бахга таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бундай қарор қочоқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди. Бах таъкидлашича, бу спортчиларда на ўз олимпия қўмитаси, на ватани, на миллий байроғи ва на мадҳияси бор.
У қочоқларга ёрдам бериб, инсонпарварлик кўрсатаётган Грецияга миннатдорлик билдирди ҳамда Риодаги Олимпиада Греция учун рамзий маънога эга бўлишини айтди. «Олимпиада ўйинлари очилишида Греция жамоаси анъанага кўра, биринчи бўлиб юриб ўтади, қочоқлар жамоаси охирги бўлади», — деди Бах.
Изоҳ (0)