Киевнинг «Динамо» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких ўзининг келажакдаги режалари хусусида гапириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
Эслатиб ўтамиз, у ўтган йили «Рух» ҳаваскорлар жамоаси билан шартнома имзолаганди. Келишувнинг муддати декабрда якунига етди.
«Ҳали ҳам кучим борлигига ишонаман, шунинг учун ўзимга иш қидиряпман. Тўғри, Украинада қолмайман. Мен Осиё чемпионатлари ёки Америкага кетмоқчиман.
Балки, омадим юришиб, MLS’да ўйнарман», — деди Шацких.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Максим Шацких фуқаролигини ўзгартириши сабабларини тушунтирганди.
Изоҳ (0)