Эквадордаги серқатнов шоссени кесиб ўтишга уринган ялқов мураккаб аҳволга тушиб қолди — автомобиллар ҳаракати ва шовқинидан қўрқиб кетган жонивор йўл ўртасидаги устунчани қучоқлаганича қотди, деб ёзади Mashable.
Ваҳимадаги ялқовни қутқарган Эквадор транспорт полицияси ўзининг Facebook’даги саҳифасида жониворнинг суратларини эълон қиларкан, уни «соҳибжамол» деб атади.
«Серқатнов йўллардан узоқроқ юриш лозимлигини ўз танида ҳис қилиб кўрган бу ялқов энди истиқболли модель бизнесида ўз омадини синаб кўради, деб умид қилса бўлади», — деб ҳазиломуз фикр билдирган Mashable муаллифи.
Изоҳ (0)