Таиландда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши қиролликнинг шимолий ва марказий провинцияларида беш кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда Thai PBS телеканали маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар беради.
Совуқ қурбонларининг аксарияти кекса ёшдаги ёлғиз кишилар эканлиги таъкидланмоқда. Тонгда улар уйларидаги ошхона печи яқинидан, исинишга уриниб, ўраниб ўтирган ҳолда топилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, уларнинг ўлимига совқотиш натижасида кучайиб кетган сурункали хасталиклар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Таиланд субэкваториал минтақада жойлашганлиги учун аҳолининг аксарият уйлари паст ҳароратга мослашмаган.
Таиланд метеорологик департаментининг маълум қилишича, об-ҳаводаги ўзгариш қироллик ҳудудига ўтган 24 январь, якшанба куни Хитой томондан кириб келган антициклоннинг таъсирида юзага келмоқда.
Изоҳ (0)