Актриса Лия Ахежакова Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиш учун унга пул таклиф қилинганлигини сўзлаб берди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Актрисанинг сўзларига қараганда, унга ўзини «Апостол» компаниясининг ходими деб таништирган эркак қўнғироқ қилиб, Чеченистон раҳбарини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги хатни имзолашни таклиф қилган. Ахежакова рад этгандан сўнг, эркак унга қайта қўнғироқ қилиб, бу сафар имзо учун ўн минг доллар таклиф қилган.Актриса эркак кишининг шундан кейин ҳам бир неча марта қўнғироқ қилганлигини ва бу каби сурбетликка шу пайтгача дуч келмаганлигини маълум қилди.
«Апостол» стратегик коммуникациялар маркази компания ҳеч қачон Рамзан Қодиров билан ҳамкорлик қилмаганлигини ва уни қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплашга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)