Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон суриялик курдларнинг Демократик бирлик партияси (ДБП) кучларининг Фурот дарёсининг ғарбий қирғоғига ўтганлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда президентнинг Истанбулда журналистлар билан мулоқотидаги баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Демократик бирлик партиясининг Фуротнинг ғарбига ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар миш-миш ҳисобланади. Биз аввал ҳам бунга йўл қўймаганмиз ва бундан кейин ҳам бу каби ҳодисанинг юз беришига имкон бермаймиз», — деди президент.
ДБП Туркияда террорчилик ташкилоти деб тан олинган Курдистон ишчи партиясининг Суриядаги қаноти ҳисобланади.
Изоҳ (0)