Симферополь туман суди Қрим татарлари етакчиси Мустафо Жемилевни сиртдан ҳибсга олиш ва федерал қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Жемиль Темишевнинг маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Темишевнинг сўзларига қараганда, Жемилев Россия қонунчилигининг учта моддасини бузишда гумон қилинмоқда. Қрим татарлари мажлисининг собиқ раҳбарини ҳибсга олиш ҳақидаги илтимоснома билан Федерал хавфсизлик хизмати терговчиси мурожаат қилган.
Унинг айнан қайси моддаларни бузганлиги аниқлаштирилмаган.
Мустафо Жемилев Қримнинг Россия таркибига қўшилишига қарши чиққан эди ва ҳозирги пайтда Украина ҳудудида истиқомат қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)