Грузияда чўчқа гриппи (H1N1 вируси)дан сўнгги уч ҳафта ичида уч киши вафот этди. Бу ҳақда Касалликлар ва жамият соғлиғини назорат қилиш миллий маркази директори берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Директорнинг маълум қилишича, 2016 йилнинг январь ойида лабораторияда тасдиқланган H1N1 вируси билан касалланиш оқибатида учта ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, марҳумларнинг учаласи ҳам эркак киши бўлган.
Учала беморда ҳам грипп билан бирга бошқа оғир касаллик ҳам аниқланиб, улар хавф-хатарли гуруҳга мансуб бўлган ва беморларнинг барчаси шифохоналарга кеч мурожаат қилган.
Таъкидланишича, чўчқа гриппининг тарқалиш хавфи йўқ.
Касаллик оғирлашиб кетмаслиги учун барча беморларга ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш ва касалликнинг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда эмлатиш тавсия қилинмоқда.
Изоҳ (0)