Латвия президенти Раймонд Вейониснинг юрагида шошилинч операция ўтказилади. Бу ҳақда давлат раҳбари девонхонаси маълумотига таяниб, «Nur.kz» хабар беради.
18 январь, душанба тонгида президент Ригадаги «Гайльэзерс» токсикология ва сепсис шифохонасига ётқизилган эди.
Давлат раҳбари девонхонасининг маълум қилишича, Вейонис шифохонага вирусли инфекцияга қарши даволаниш учун олиб борилган. 19 январь, сешанба куни шифохона президент кардиология бўлимига жойлаштирилганлигини маълум қилди.
Вейонисга юрак клапанларида сепсиснинг биринчи ўчоғи пайдо бўлганлиги ташхис қилинди. Шифокорлар инфекция тарқалишининг олдини олиш учун шошилинч операция ўтказиш лозимлиги ҳақида хулосага келди.
Операция олдидан президент ва унинг оиласи касаллик ва уни даволаш режаси ҳақида батафсил маълумот олди ва операция ўтказиш учун розилик берди.
Изоҳ (0)