Таиланд жанубидаги караоке ресторанида юз берган иккита портлаш оқибатида бир нафар аёл ҳалок бўлди, яна етти киши жабрланди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар беради.
Ҳодиса 18 январь, душанба куни маҳаллий вақт бўйича 23:30 да Сонгкхла вилоятида содир бўлди. Номаълум шахс ресторанга қўл гранатасини улоқтириб юборган. Натижада 28 ёшли аёл ҳалок бўлди. 40 ёшли аёл оёғидан ажралди, яна олти киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
Бироз вақтдан сўнг, ҳодиса жойидан ўн метр масофада иккинчи портлаш содир бўлди. Унинг натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Полиция ҳодиса сабаблари ва вазиятларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)