Ўтган йили IBM компанияси АҚШда энг кўп миқдордаги патентларга эга бўлди, уларнинг баъзилари компьютерларни янада самарали ва «одамсимон» қилишни назарда тутувчи технологияларни ифодалайди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
IBM мутахассисларидан бири Жеймс Козловски, жумладан, Альцгеймер хасталигига чалинган кишиларга хотирасидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам берадиган компьютер тизими учун патентни қўлга киритди. Шунингдек, рўйхатдан ўтказилган патентлар орасида катта ҳажмдаги маълумотлар устида ишлаш пайтида янада самаралироқ қарорлар қабул қилиш учун одам миясининг ишлашига тақлид қилувчи процессор ҳам бор.
Патентлардан яна бири эса компьютер тизимларига ўз фикрини билдиришда ёрдам беради, бундан ташқари, машинанинг инсон ҳиссиётлари ва ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш қобилиятини яхшилайди.
Motherboard таҳлилчилари фикрича, рўйхатга олинган янги патентларнинг барчаси сунъий интеллектнинг янги тушунчасини ҳосил қилган ҳолда, ўзаро уйғунлаша олади.
Изоҳ (0)