Хитойлик олимлар 2016 йилнинг ёзида 1200 километрдан ошиқ масофада дунёда биринчи бўлиб квантли телепортацияни амалга ошириш бўйича тажриба ўтказади. Бу ҳақда Nature News хабар қилмоқда.
Олимлар тажрибани ўтазиш учун 2016 йилнинг июнида сунъий йўлдошни самога учиришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, физиклар космос ва ер усти станциялари орасида моддалар ҳолати квантлари телепортациясини амалга оширишга умид қилмоқда.
Тажрибаларнинг биринчи босқичида олимлар Пекин ва Вена ўртасидаги криптографик алоқаларнинг ишончлилигини синаб кўради. Бу тажрибада сунъий йўлдош воситачи сифатида иштирок этади.
Иккинчи босқичда олимлар йўлдош орқали Делинхе ва Лицзян (ёки Наньшан) станциялари орасида фотонларнинг квантли телепортациясини амалга оширади. Пунктлар орасидаги масофа 1200 километрдан ошади.
Физиклар тажрибанинг муваффақиятли амалга ошишига шубҳа қилмаяпти. Олимларнинг режасида Ой ва Ер ўртасида сигналларни узатиш тажрибасини ўтказиш ҳам бор.
Изоҳ (0)