Ўзбекистоннинг 25 ёшли пианиночиси Беҳзод Абдураимов АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги 2500 томошабинни сиғдира оладиган «Бенароя Холл» залида концерт уюштирди. Бу ҳақда The Seattle Times нашри берган маълумотларга асосан «Review.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Абдураимов россиялик дирижёр Василий Синайский ва Сиэтл симфоник оркестри билан биргаликда уюштирган концертга барча билетлар сотилиб, концерт муваффақиятли ўтди.
Беҳзод Абдураимов 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У беш ёшидан пианино чалишни ўргана бошлаган.
Абдураимов Лос Анжелес ва Чехия филармония оркестрлари, Бостон ва NHK симфония оркестрлари билан бирга чиқиш қилиб, Владимир Ашкенази, Валерий Гергиев, Манфред Хонек, Василий Петренко, Жеймс Гаффиган, Осмо Вянскя, Томас Даусгор ва Владимир Юровский каби дирижёрлар билан ҳамкорлик қилган.
Изоҳ (0)