Бу йил 15 йиллигини нишонловчи Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити 23—24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда 31 декабрга қадар ШҲТ бош котиби лавозимини эгаллаб келган Дмитрий Мезенцев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ўтган йилнинг ёзида Уфадаги саммитдан сўнг ШҲТ раислиги Россиядан Ўзбекистонга ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг январь ойидан бошлаб Тожикистон вакили Рашид Алимов ШҲТ бош котиби лавозимига киришди.
Изоҳ (0)