2016 йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Польша Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пётр Ивашкевич билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Польша муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаат касб этадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)