Россия президенти Владимир Путин ҳукуматни иқтисодиётдаги вазиятнинг ривожини кузатишга ва унинг ҳар қандай ривожига тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
«Биз вазиятнинг ҳар қандай ривожига тайёр туришимиз лозим», — деди у вазирлар маҳкамаси аъзолари билан учрашувда.
Президент бу масалалар ўта муҳим эканлигига аҳамият қаратди. «Биз хом ашё бозоридаги, фонд бозорларидаги вазиятнинг ҳар қандай ривожига тайёр туришимиз, вазиятни диққат билан кузатишимиз ва ҳар қандай ҳолатда Россия иқтисодиётини ривожлантиришнинг сценарийсига эга бўлишимиз лозим», — деди у.
Путиннинг сўзларига қараганда, ҳукумат «юқори даражадаги мувозанат ва профессионаллик» билан ишламоқда.
Изоҳ (0)