Руминия маҳбусларга китоб ёзгач жазо муддатини қисқартириш имкониятини берувчи қонунни ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Euobserver берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Расмийлар Руминия қамоқхоналаридаги маҳбуслар томонидан сўнгги икки йил давомида 400 дан ортиқ китоб чоп этилганидан хабардор бўлгач, шу қарорга келди.
Руминиянинг амалдаги қонунчилигига асосан, ҳар бир маҳбус ўзининг битта китобини нашрдан чиқариб, белгиланган жазо муддатини 30 кунга қисқартириши мумкин.
Изоҳ (0)