Андижон вилоятида чоп этилувчи «Ҳақиқат» газетаси Ўзбекистон Конституцияси ҳақидаги мақола муаллифи суратини адаштириб юборди. Газетанинг хатолик билан нашрдан чиққан саҳифаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Маълум бўлишича, газетадаги «Конституция — кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асоси» номли мақола Тошкент Давлат юридик университети «Жиноят ҳуқуқи ва криминология» кафедраси мудири, юридик фанлар доктори Отабек Маҳкамов томонидан ёзилган.
Бироқ газетада кафедра мудирининг ўрнига, «Википедия» маълумотларига кўра, актёр ва ҳуқуқшунос саналган Отабек Маҳкамовнинг сурати чоп этилган. Қайд этиш жоиз, Отабек Маҳкамов ўнлаб миллий фильмларда рол ижро этган, таниқли хонандаларнинг клипларида образлар яратган.
Изоҳ (0)