Лос-Анжелесда кино ва телевидение соҳасидаги «Олтин глобус» мукофотининг 73-тақдирлаш маросими ўз якунига етди. Унда ўтган йил якунларига кўра жами 25 йўналиш (14 та кино ва 11 та телевидение соҳасида) бўйича мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қуйида асосий номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритганлар билан танишишингиз мумкин:
«Энг яхши драматик фильм актёри»:Леонардо Ди Каприо («Ўлимдан қайтган»).
«Энг яхши драматик фильм актрисаси»:Бри Ларсон («Хона»).
«Энг яхши драматик фильм»:«Ўлимдан қайтган».
«Энг яхши комедия (мюзикл) актёри»:Мэтт Деймон («Марслик»).
«Энг яхши комедия (мюзикл) актрисаси»:Женнифер Лоуренс («Жой»).
«Иккинчи пландаги энг яхши актёр»:Сильвестр Сталлоне («Крид: Роккининг мероси»).
«Иккинчи пландаги энг яхши актриса»:Кейт Уинслет («Стив Жобс»).
«Мини-сериалнинг энг яхши актрисаси»:Леди Гага ( «Американининг даҳшатлар тарихи»).
«Энг яхши режиссёр»:Алехандро Гонсалес Иньярриту («Ўлимдан қайтган»).
«Энг яхши сценарийнавис»:Аарон Соркин ( «Стив Жобс»).
«Энг яхши бастакор»:Эннио Морриконе («Жирканч саккизлик»).
«Энг яхши драматик сериал»:«Жаноб робот».
«Энг яхши комедия сериали»:«Чангалзордаги Моцарт».
«Энг яхши комедия» (мюзикл):«Марслик».
«Энг яхши анимацион фильм»:
«Бошқотирма» (Pixar студияси).
«Энг яхши хорижий фильм»:«Саулнинг ўғли» (Ласло Немеш, Венгрия).
Изоҳ (0)