Америкалик таниқли актёр Стивен Сигал Сербия фуқаролигини олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Сигал бир неча бор Сербияга келганди. Мазкур ташрифлар чоғида у мамлакат пойтахтидаги болалар уйига борган, ўз мусиқий гуруҳи билан парламент депутатлари олдида чиқиш қилган. Шунингдек, мамлакат бош вазири Александр Вучич билан учрашиб, Белградда айкидо клубини очиш истагини билдирганди.
Сигал АҚШ фуқаролигидан воз кечгани йўқ: Америка қонунлари икки давлат фуқаролигига эга бўлишни ман этмайди.
Изоҳ (0)