Вьетнамда осмондан тушган учта металл шар Россияда ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда «РБК» хабар қилмоқда.
Вьетнам армияси бош штаби маълум қилишича, объектлар Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинчалик улар бошқа давлатларга сотилган бўлиши мумкин. Булар учувчи аппаратнинг босим остидаги ҳаво резервуарларига ўхшайди. Тахминларга кўра, шарлар ташувчи ракетага тегишли бўлиши мумкин.
Келиб чиқиши номаълум бўлган объектлар мамлакатнинг шимолида 2 январь куни топилган эди. Уларнинг оғирлиги 250 грамм, 6 килограмм ва 45 килограммни ташкил қилиб, маҳаллий аҳоли уларни топиб олишдан олдин осмондан келаётган шовқинни эшитган.
Таъкидланишича, шарларда радиоактив модда топилмаган ва одамлар учун хавфли эмас.
Изоҳ (0)