КХДРда мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг туғилган куни муносабати билан ҳеч қанақа расмий тадбир ўтказилмайди, деб хабар беради «ТАСС».
Корея календарларида ушбу йилнинг 8 январь санаси байрам сифатида эмас, оддий кун сифатида қайд этилган.
Унинг бобоси, КХДРнинг асосчиси Ким Ир Сен ва отаси – Ким Чен Ирнинг туғилган кунлари байрам мақомига эга.
Умуман олганда, КХДРда унинг раҳбарлари шахсий ҳаётини шарҳлаш одат тусига кирмаган. Бундан ташқари, корейс журналистларининг таъкидлашича, Ким Чен Инга камтарлик ва шахсий хизматларига урғу беришни истамаслик хосдир. Шу сабабдан ҳам мамлакатда КХДРнинг ҳозирги раҳбари акс этган кўкрак нишонлари ва портретлар ҳали пайдо бўлмаган.
Ҳозирги пайтда Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг биринчи котиби ва Давлат Мудофаа қўмитасининг биринчи раиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у мамлакат қуролли кучларига КХДР маршали унвонида раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)