Хитойнинг Шэньси провинциясидаги коннинг ўпирилиши оқибатида уч нафар кончи ҳалок бўлди, яна саккиз кишининг тақдири номаълум. Бу ҳақда ХХР Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш давлат бош бошқармаси берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 6 январь, чоршанба куни кечқурун Юйлинь шаҳридаги конда содир бўлган. Ўпирилиш вақтида конда 49 нафар киши бўлиб, улардан 38 нафари мустақил равишда юқорига чиқа олган.
Қутқарувчилар 7 январь куни, эрталаб коннинг асосига тушганда уч нафар ҳалок бўлганнинг жасади топилди. Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Кондаги турли хил газларнинг концентрацияси қутқарувчиларнинг ишини қийинлаштирмоқда.
Изоҳ (0)